“Ўзавиация” агентлиги томонидан 2024 йилда ўтказилган текширувларга юқори баҳо берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 11 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида назорат қилувчи органлар фаолиятини баҳолаш (рейтинг) тизими жорий этилди.
Баҳолаш тадбиркорлик субектлари фаолиятини текширишнинг қонунийлиги ва белгиланган тартибига риоя этилиши, тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши, шунингдек, текширишлар ўтказишга ваколатли мансабдор шахсларни аттестатсиядан ўтказиш натижалари каби асосий кўрсаткичлар асосида амалга оширилади.
Мазкур тизим доирасида 2024 йилда “Ўзавиация” агентлиги томонидан ўтказилган барча текширишларнинг белгиланган мезонларга мувофиқлиги комплекс таҳлил қилинди.
Таҳлил натижаларига кўра “Ўзавиация” агентлиги фаолияти юқори самарали ва қонунчилик талабларига тўлиқ мос деб “яхши” деган баҳо билан эътироф этилди.
Ушбу натижалар “Ўзавиация” агентлиги томонидан парвозлар хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш масалаларига тизимли ва ошкора ёндашаётганини яққол намоён этади.
Бундан ташқари, натижалар тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, бошқарув самарадорлигини ошириш учун соҳага юқори малакали мутахассисларни жалб этишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганининг яққол ифодасидир.
“Ўзавиация” агентлиги ўз фаолиятини янада такомиллаштириш, авиация соҳасида тадбиркорлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хавфсиз ва барқарор авиация муҳитини яратишга қаратилган изчил чора-тадбирларни амалга оширишда давом этади.