«Ўзаэронавигация» Маркази ДУК жамоаси билан учрашув
29-30 октябрь кунлари «Ўзавиация» агентлиги директори Т. Назаров «Ўзаэронавигация» Маркази ДУК жамоаси билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ходимлар билан учрашув доирасида жараёнларни рақамлаштириш орқали парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш, шунингдек, мутахассислар малакасини ошириш ва ёш кадрларни тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.
Сайёр қабул якунида «Ўзавиация» агентлиги директори парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган таклифлар "Ўзаэронавигация” Маркази ДУК билан яқин хамкорликда амалга оширилишини таъкидлади.
