“Ўзаэронавигация” Маркази ДУК нинг янги ўқув маркази ўз эшикларини очди

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллиги байрами ҳамда янги ўқув йили бошланиши арафасида бугун 31-август куни “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК нинг янги ўқув маркази ўз эшикларини очди!

“Ўзавиация” агентлиги биносида “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК раҳбариятига ўқув маркази сертификати тантанали равишда топширилди.
Эндиликда Марказ томонидан ҳаво ҳаракатини бошқариш, радиотехник таъминот, парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими, сифат менежменти тизими ва аеронавигация ахборот хизмати каби соҳа мутахассислари учун Ззамон талабларига жавоб бера оладиган малака ошириш курслар ташкил этилиши кутилмоқда.