Ҳурматли йўловчилар!!!
Сизга шуни маълум қиламизки, Авиакомпанияларнинг мавжуд бўлмаган рейси учун авиачипталарни сотиш ҳолатлари учрамоқда. Хусусан, Ямал авиакомпаниясининг жорий йилнинг 27 апрел санасига Қарши аэропортидан парвоз учун авиачипталар сотилганлиги маълум бўлди.
Шу ўринда йўловчиларга онлайн тарзда ёкида авиакассалар орқали авиачипталарни сотиб олишдан олдин "Ўзавиация" агентлиги веб-сайтининг бош саҳифасидаги "Ахборот жадвали" бўлимида (www.uzcaa.uz) ушбу парвозларни амалга ошириш учун сўровнома ҳолати ва рухсатноманинг мавжудлиги билан танишиб чиқишни тавсия этамиз.
Йўловчиларнинг ҳуқуқлари ва ташувчининг мажбуриятларига риоя қилиш мақсадида авиачипталарни сотиш билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахсларни, хусусий авиакассалар ва сайёҳлик фирмаларини ушбу талабларга риоя қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикасига келган хорижий меҳмонларга хамда ватандошларга ноқулайлик туғдирмасликга чақирамиз.