Ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди
“Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш масалаларида транспорт вазирлигининг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида 2-март куни видеоконференция алоқа тизими орқали ўқув-амалий семинар машғулотлари бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган семинар машғулотларида замонавий бошқарув услубларини амалиётга жорий этиш, назорат қилиш ва ижрони текшириш шаклларини такомиллаштириш, талабчанликни кучайтириш борасида амалга оширилган муайян ишлар ва давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича қатъий чора-тадбирлар мураккаб шароитларда давлат қурилишининг серқирра вазифаларини амалга ошириш, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштиришни таъминлаш, республикани барқарор ҳамда жадал ривожлантириш масалалари кўрилди.