Ҳуқуқий тарғибот
2022 йил 4 март куни “Ўзавиация“ агентлиги бўлим бошлиқлари ва мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган ўқув семинарида иштирок этдилар. Семинарнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 80-сон, 2022 йил 22 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 86-сон, 2022 йил 25 февралдаги “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 88-сон қарорларининг мазмун-моҳиятини вазирликлар, идоралар ва бошқа республика ташкилотлари ходимларига етказиш.
Семинарда иштирок этган республика давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари томонидан мазкур қарорларнинг ижроси юзасидан кўплаб саволларга семинар ташкилотчиларидан аниқ тушунтиришлар олинди.