Ҳуқуқий тарғибот
2021 йил 28 май куни "Ўзавиация" агентлиги ходимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 йилдаги 250-сонли "Моддий ёрдам ва қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар, аёллар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳиятини ва қабул қилинаётган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ходимларга етказишга қаратилган тадбирда иштирок этдилар. Унда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган тақдимот материаллари тўплами (аннотация, слайд, инфографика, видеоролик) намойиш этилди.