Урганч халқаро аэропортида парвозлар хавфсизлиги ҳолати
22 ноябрь куни “Ўзавиация” агентлиги директори ўринбосари О. Лим Урганч халқаро аэропортига ташриф буюрди. Ташриф давомида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилиб, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича аэропорт фаолияти ўрганилди.
Аэропорт ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда парвозлар хавфсизлигини оширишга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, 2023 йил 11 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг №ПФ-158-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ва уларни “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида фуқаролик авиацияси соҳасидаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Ташриф якунида кўтарилган муаммоларни ҳал қилиш ва парвозлар хавфсизлигини янада ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Ушбу чора-тадбирлар соҳага оид стратегик вазифаларни самарали бажаришга хизмат қилади.