Тошкендаги ИКАО халқаро семенарининг иккинчи куни
Тошкенда бўлиб ўтаётган ИКАО ташкилоти семинарининг иккинчи кунида экспертлар томонидан аэродромларни эксплуатация жараёнларини назорат қилиш масалалари муҳокамаси ўтказилди.
ИКАО, ДАК, Туркия, Белорусия, Кыргызтон, Казахстан ва Ўзбекистон экспертлари томонидан соҳадаги актуал саволлар кўриб чиқилди.
Хақаро хавфсизлик стандартларига риоя қилиш зарурати ва ҳаво кемаларга хизмат кўрсатишни самарали ташкиллаштириш масалалари семинарнинг асосий мавзуларидан бирига айланди.
Иштирокчилар томонидан бугунги кунда фуқаро авиациясининг жадал ривожланиши даврида назорат жараёнларини сифатини яхшилаш ва аэропортларни муаян фаолият олиб бориш бўйича тавсиялар муҳокама қилинди.