Аэронавигацион хизматлар учун тарифлар ўзгарди

ХАБАРНОМА

«Ўзаэронавигация» Маркази Давлат Унитар Корхонаси қуйидагилар тўғрисида хабар беради:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сонли  «Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация  қилиш ва қўллаб-қувватлаш  чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг 12-банди  билан «Ўзаэронавигация» Маркази Давлат Унитар Корхонасига чет эл авиакомпанияларга хизматларни кўрсатиш (экспорт) учун нархларни хорижий валютада  белгилашга рухсат берилган.

2021 йил 1-июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси аэропортларида қўниш билан парвозларни амалга оширувчи, Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари – авиакомпаниялари учун Ҳаводаги Ҳаракатга Хизмат кўрсатиш (ҲҲХ) хабарномаларини ва флайт-планларни  ишланиши учун тарифлар ва  аэродром районидаги аэронавигацион хизматлари учун тарифлар, эркин - конвертация қилинадиган валютада нашр этилади ва қуйидаги миқдорларда белгиланади:

  • Аэродром районида йўналиш (яқинлашуви) бўйича аэронавигацион хизматлари 50 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан);
  • Ҳаво кемасини  учиш  / қўнишини  таъминлаш вақтида аэронавигацион хизматлари - ҳаво кемасининг максимал кўтарилиш вазнининг ҳар бир тоннаси учун 5 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан);
  • Флайт-планларни  ишланиши - 16 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан)
  • Ҳаводаги Ҳаракатга Хизмат кўрсатиш (ҲҲХ) хабарномаларини ишланиши  - 16 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан)