Самога қадам

“Uzbekistan airways” АЖнинг “Ўқув-машғулот маркази” навбатдаги ўқув мавсумини якунлаб, иқтидорли ва интилувчан ёш учувчиларнинг янги авлодини чиқарди.

Тайёргарлик дастурига кўра, бўлажак учувчилар назарий тайёргарликдан ўтдилар, тренажёрларда машқ қилдилар ва тажрибали инструкторлар раҳбарлигида биринчи мустақил парвозларни амалга оширдилар.

«Ўзавиация» агентлигида ёш учувчиларга фуқаро авиацияси учувчиси гувоҳномаси тантанали равишда топширилди, уларнинг кўплари учун бу авиациядаги катта йўлнинг бошланиши, холос.