Қонунчилик янгиликлари
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексининг 41-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-94-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти стандартларини татбиқ этиш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан “Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгисини ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш” Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари (AR-AIR-002) ишлаб чиқилди.
Мазкур Қоидалар фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгисини ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш тартибини белгилайди.