“Қарши” аэродроми сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилди
"Карши халкаро аэропорти" МЧЖ аризасига мувофик, "Ўзавиация" агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларини сертификатлаш қоидалари” (ЎзР АҚ-160) талаблари асосида “Қарши” аэродромида сертификат текшируви ўтқазилди. 2021 йил 13-15 октября кунлари ўтқазилган текширув натижаларига кўра,
“Карши” аэродроми сертификатининг амал қилиш муддати 2023 йил 21 октябргача узайтирилди.
Бугунги кунда “Қарши” аэродромининг учиш-қўниш йўлаги "Ўзавиация" агентлиги томонидан берилган сертификат талабларига жавоб беради ва оғирлиги 180 тоннагача бўлган ҳаво кемаларини қабул қила олади.