Ҳуқуқий тарғибот
2021 йил 22 октябр куни "Ўзавиация" агентлиги ходимлари Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида” ЎРҚ-719-сон ва “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига кўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида” 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сон қонунлари мазмун-моҳиятини ва қабул қилинаётган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жамоатчиликка етказишга қаратилган тадбирда иштирок этдилар. Унда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган тақдимот материаллари тўплами (аннотация, слайд, инфографика) ва "Ҳуқуқий ахборот" каналининг материаллари намойиш этилди.