Ҳуқуқий тарғибот
2021 йил 17 май куни “Ўзавиация” агентлигида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва агентлик фаолиятига оид қонун ҳужжатларини ҳуқуқий тарғиб қилишга қаратилган тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-684-сонли “Давлат харидлари тўғрисида”ги, 2021 йил 27 апрелдаги ЎРҚ-687-сонли “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 2021 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-688-сонли Қонунига мувофиқ унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчага алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган тарғибот материаллари (аннотация, слайдлар, инфографика, видеоролик) тўпламлари намойиш этилди.