2020 йилда фуқаро авиацияси ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари чиқарилди
2021 йил 28 январда “Ўзавиация” агентлигида 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси тиббий-парвоз експерт комиссиялари томонидан авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Учрашувда авиакомпаниялар раҳбарияти, “Ўзаеронавигация” маркази вакиллари, Aгентлик бўлимлари раҳбарлари ва мутахассислари, тиббий-парвоз експерт комиссиялари шифокор-експертлари ва парвоз гуруҳлари шифокорлари иштирок етишди.
2020 йилги комиссиялараро даврда авиация ходимларини диспансер кузатув натижалари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиацияси ходимларини 2020 йил тиббий кўригидан ўтказиш натижалари бўйича парвоз гуруҳлари шифокорларининг 2019 йилга нисбатан ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, парвозларни тиббий қўллаб-қувватлаш, авиация тиббиёти бўйича ёш кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиацияси ходимларининг соғлиғи ва парвознинг узоқ умрини сақлашга қаратилган соғломлаштириш ва профилактика тадбирларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда 2021 йилга фуқаролик авиациясида парвозларни тиббий қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.