Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фукаро авиацияси агентлиги раҳбари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
2021 йил 10 март куни “Ўзавиация” агентлигида раҳбарнинг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди. Агентлик раҳбари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 23-сонли “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори юзасидан маъруза қилди. Шунингдек, ёшларга 2017 йил 3 январдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сонли “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун моҳияти тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Мулоқотда кўриб чиқилган асосий масалалар 2021 йил Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлиги йили муносабати билан тизимда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида соғломлаштириш чораларини кўриш, агентликда намунали фаолият юритаётган ёшларни давлат мукофотларига тавсия қилиш, агентлик ёшлари ўртасида ёшлар туризмини ривожлантиришдан иборат бўлди. Ёшларга соҳа юзасидан, дунёда бўлаётган янгиликлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди. Мулоқот жараёни мазмунли тарзда ўтди.