Агентлик ҳодимлари тақдирландилар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойишига асосан мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимиз “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар.

Мазкур эсдалик нишони билан тақдирланганлар орасида ўз меҳнати билан жамоада ва юртимизда обрў-эътибор қозонган   “Ўзавиация” агентлигининг  қуйидаги ходимларини борлиги бизни чексиз қувонтиради:

1.

Лим Олег Николаевич

Директор ўринбосари

2.

Назаров Тохир Алимджанович

Сертификатлаш ва парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Бошқармаси бошлиғи

3.

Гулямов Рустам Джалалитдинович

Директор ёрдамчиси

4.

Таджибаев Алишер Гуламназирович

Авиация хавфсизлиги бўлими бошлиғи

5.

Индин Анатолий Рафаэлович

Ташқий алоқалар ва хорижий эксплуатантларнинг эксплуатация текшируви бўлими мутахассис

6.

Мухамедова Дилдора Максудовна

Кадрлар бўйича бош мутахассис

7.

Нигматова Сурайё Ибрагимовна

Авиация тиббиёти бўлимининг бошлиғи

8.

Хрипунов Дмитрий Игорьевич

Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими бошлиғи

9.

Кадыева Марина Мингалиевна

Парвозларни амалга ошириш учун бир марталик рухсатномалар бериш бўлими бош мутахассис

10.   

Камбарова Наргиза Саттаралиевна

Ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги бўлимининг мутухассис-инспектор

11. 

Мадаминов Музаффар Маъмуржонович

Аэродромларни сертификатлаш ва аэродромлар атрофида объектларни жойлаштириш учун рухсатномалар бериш бўлимининг мутухассис-инспектор

12.

Кабанцова Ирина Александровна

Молия бўлими хисобчи

13.

Рахимова Зульфира Исламгалиевна 

Хожалик хизмати бошлиғи ўринбосари

14.

Бабаханов Турсунмурод Абдурахимович

Ички қўриқлаш бўлими, қоравул

15.

Урусметова Маъсуда Авазбековна 

Фаррош

 “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони муборак бўлсин азиз жамоадошлар!