Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексига ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 29 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ–688-сон Қонун имзоланди.
Ҳаво кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози ердаги одамларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғига ва (ёки) уларнинг мол-мулкига хавф солмаган ҳолда белгиланган йўналишлар ва учиш баландликларида амалга оширилиши белгилаб берилди.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида, кейинчалик лойиҳани вазирлик ва идораларда келишиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси фракцияларидаги муҳокамаларда “Ўзавиация” агентлиги ходимлари қатнашиб лойиҳани ҳимоялашда фаол иштирок этишди.