"Ўзавиация" агентлиги (Дававианазорат) 25 ёшда

Бугун, 2023 йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (Дававианазорат) фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлиги устидан давлат назоратини амалга оширишга масъул бўлган мустақил орган сифатида ташкил этилганига 25 йил тўлди.

"Ўзавиация" агентлиги ИКАО стандартлари ва илғор жаҳон тажрибасига мувофиқ парвозлар хавфсизлигини таъминлаш устидан юклатилагн назорат вазифаларини тизимли равишда амалга оширмоқда.

ИКАО аудити натижалари бўйича “Ўзавиация” агентлиги томонидан парвозлар хавфсизлиги таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга ижобий баҳо берилгани бўлди.