Ўзбекистон вакилининг Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) Ассамблеясининг 40-сессиясида иштироки тўғрисида
ИCАО бош котибининг таклифига биноан “Ўзавиация” агентлигининг Сертификатлаш ва парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Назаров Тоҳир Олимжонович, 2019 йилнинг 24 сентябрдан 4 октябргача Канаданинг Монреал шаҳридаги ИCАО қароргоҳида бўлиб ўтган Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг (ИCАО) 40-сессиясида иштирок этди.
Ассамблеяда 39-сессиядан кейин ўтган уч йил ичида ИCАО томонидан бажарилган ишлар кўриб чиқилди ва янги уч йиллик давр учун ИCАО фаолиятининг режалари белгиланди. Ассамблеянинг 40-сессиясида ИCАОга аъзо бўлган 184 давлат ва 55 халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар. Давлатлар вакилларининг ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларнинг умумий сони 2425 кишини ташкил этди.
Ассамблеянинг иши, 40-сессиясининг биринчи ялпи мажлисида тасдиқланган кун тартибига ва уларни кўриб чиқиш жадвалига мувофиқ ўтказилди. Ҳаммаси бўлиб Ассамблея томонидан кун тартибининг 52та банди кўриб чиқилди.

ИКАО Ассамблеясининг ушбу мажлисида кўриб чиқилган энг муҳим масалалар қуйидагилар эди:
- ИКАОнинг доимий ишлайдиган органи - Кенгашга давлатларни сайлаш;
- парвозлар хавфсизлиги, авиация хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари;
- парвозлар хавфсизлиги назорати тизимини такомиллаштириш масалалари;
- ўз фаолиятининг турли соҳаларида, ИКАО сиёсати билан боғлиқ қарорларни қайта кўриб чиқиш масалалари.