Николас Раллонинг «Ўзавиация» агентлигидаги учрашуви

ИКАО Европа ва Шимолий Атлантика минтақавий бюроси директори Николас Раллонинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи якунида «Ўзавиация» агентлиги мутахассислари билан учрашув ташкил этилди.

Йиғилиш давомида 2023 йилда бўлиб ўтадиган аудитга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди. Николас Ралло томонидан ИКАО баённома саволлари бўйича зарур кўрсатмалар ва маслаҳатлар берилди. «Ўзавиация» агентлиги мутахассислари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.   

Учрашув самимий ва дўстона мулоқот руҳида ўтди.