Навоий халқаро аэропортида парвозлар хавфсизлиги ҳолати
2024-йил 10-11 октабр кунлари «Ўзавиация» агентлиги директор ўринбосари О. Лим Навоий халқаро аэропортига ташриф буюрди. Ташриф давомида фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар ўрганилди.
Навоий халқаро аэропорти ходимлари билан учрашув чоғида парвозлар хавфсизлигини ошириш масалалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сонли «Ўзбекистон — 2030» стратегияси бўйича фуқаро авиациясидаги вазифалар, ҳаво кемаларга техник хизмат кўрсатиш учун ходимлар малакасини ошириш ва Jet А-1 SSF ёқилғисини чет эл авиаташувчилари томонидан қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ташриф якунида парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.