МОМИҲТ билан ҳамкорлик алоқалари

   “Ўзавиация” агентлигида Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Тадбирда агентликнинг тегишли бўлимлари мутахассислари иштирок этди.

    Учрашув давомида янги эксплуатант сертификатини олиш ҳақида, авиакомпаниялар сонини купайтириш ҳамда ҳаво транспортида юк ташишда қўшимча масалалар муҳокама қилинди.

    Узоқ давом этган икки томонлама мулоқотдан сўнг томонлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан маълумот олдилар.

    Учрашув юқори савияда ва дўстона руҳда ўтди.