Миср Араб Республикасининг "Fly Egypt " авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига доимий рейсларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида тузулган Ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида Транспорт Вазирлиги ҳузуридаги “Узавиация” Агентлиги томонидан “Fly Egypt” авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига мунтазам равишда авиақатновларни амалга ошириш учун 2021 йил 3-февралда 7-К-сонли рухсатномаси берилди. Рухсатнома Қоҳира – Тошкент – Қоҳира ва Шарм эл Шайх – Тошкент – Шарм эл Шайх йўналишларида парвозлар учун берилди.
Авиакомпания рейсларни Боинг-737-700/800 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.