Халқаро хотин-қизлар куни!

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиация агентлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда Агентлик раҳбари эркаклар жамоаси номидан азиз аёлларни кириб келаётган байрам билан қутлади.

“Ўзавиация” агентлиги директори барча аёл ходимларга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва кўтаринки кайфият тилади.

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан  барча аёлларга гуллар ва совғалар топширилди.