Лазер нурларининг парвозлар хавфсизлигига салбий таъсири
Ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши вақтида лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтириш ҳолатлари кўпайиб бораётганлиги муносабати билан фуқароларнинг бундай хатти-ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1161-моддасида жавобгарлик назарда тутилганлигини эслатиб ўтамиз.
Ушбу моддага асосан ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш учун ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгилаб берилган.
Йўловчилар ва ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиши ва хавф туғдириши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида барча фуқаролардан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя этишларини сўраймиз.