Корея Республикасининг «T’way Air» авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди

«Ўзавиация» агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2025-йил 3-февралида «T’way Air» авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига Сеул-Тошкент-Сеул йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.

Парвозлар А330 ҳаво кемаcида амалга оширилади.