Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидаларига ЎзР АҚ-71 ва ЎзР АҚ-197 ўзгаришлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 20 апрелида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг буйруқлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш» авиация қоидалари (ЎзР АҚ-71) ва Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари»га (ЎзР АҚ-198) киритилаётган ўзгаришлар рўйхатдан ўтказилди.
Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (Дававианазорат) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги фуқаро авиацияси агентлиги (“Ўзавиация” агентлиги) этиб қайта ташкил этилиши муносабати билан ишлаб чиқилган.