ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика бюроси директорининг расмий ташрифи доирасида авиакомпаниялари раҳбарияти ва ходимлари билан учрашувлар ўтказилди

ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика бюроси директорининг расмий ташрифи доирасида “Uzbekistan Airways”, “Centrum Air”, “Qanot Sharq” ва “Air Samarkand” авиакомпаниялари раҳбарияти ва ходимлари билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда авиакомпаниялар билан истиқболли режалар, эришилган ютуқлар ҳамда муаммоли масалалар муҳокама қилинди. “Centrum Air”, “Qanot Sharq” ва “Air Samarkand” авиакомпаниялари яқин келажакда IOSA(ИАТА Оператионал Сафетй Аудит) сертификатини олишни режалаштиргани ҳақида маълумот беришди.