ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика Бюросининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади
“Ўзавиация” агентлиги директори Назаров Тахир Алимжанович бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси, Франциянинг Париж шаҳрида жорий йилнинг 20-21 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика минтақаси авиация маьмуриятлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этишмоқда.
Йиғилишда Европа ва Шимолий Атлантика Бюросига аъзо 50 дан ошиқ давлатлар авиация маъмурияти раҳбарлари иштирок этмоқдалар. Тадбирда қуйидаги асосий масалаларни кўриб чиқиш режалаштирилган:
- парвозлар хавфсизлигини таъминлаш устидан назоратни такомиллаштириш;
- фуқаро авиациясининг атроф-муҳитга таъсири;
- ИКАО стандартларини тадбиқ этишда ҳамкорликни ривожлантириш.