ИКАО стандартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида инглиз тилини жорий этиш
Бугун, 5 июнь куни Самарқанд шаҳрида ИCАО талаблари асосида инглиз тилини татбиқ этиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши (LPRI TF/42) ўз ишини бошлади.
Йиғилишда Австрия, Дания, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Полша, Россия Федерацияси, Мальта, Марокаш, Ўзбекистон, шунингдек, IСАО, EASA, IATA, IAOPA, Халқаро Авиация Инглиз Ассоциацияси (ICAEA) Кенгашининг штаб-квартираси ва Европа/Шимолий Атлантика минтақавий бюроси вакиллари иштирок этди.
Ушбу йиғилиш Транспорт вазирлиги ва "Ўзавиация" агентлиги томонидан, ИКАО ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Йиғилишни "Ўзавиация" агентлиги директори Назаров Тоҳир Алимжанович очиб берди. У ушбу тадбирнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ИКАО стандартларини жорий этишни ривожлантиришда муҳимлигини таъкидлади.
Йиғилишда инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш, инглиз тили бўйича тест ўтказувчи ташкилотларни назорат қилиш, ўқитувчиларига қўйиладиган талабларни уйғунлаштириш, давлатлар томонидан берилган сертификатларни тан олиш масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.