II Халқаро илмий-амалий конференция Бишкек шаҳрида бўлиб ўтди
2021 йил 10-11 ноябрь кунлари И.Абдраимов номидаги Қирғизистон авиация институтида илм-фан ҳафталиги доирасида, Давлатлараро авиация қўмитаси иштирокида “Фуқаролик мақсадларида учувчисиз ҳаво аппаратлари тизимларидан хавфсиз фойдаланиш” мавзусида ИИ Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон фуқаро авиациясининг давлат ва тижорат ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассислари сўзга чиқдилар. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, турли мамлакатларнинг учувчисиз учиш тизимларидан (УУТ) фойдаланиш амалиёти, уларнинг тоифаси, афзалликлари ва таҳдидларини аниқлаш, ҳуқуқий тартибга солиш, УУТ эксплуатацияси бўйича мутахассислар тайёрлаш тажрибаси, сертификатлаштириш стандартларини аниқлаш зарурати белгиланди.
Конференция- таълим марказлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш талабларини стандартлаштириш, УУТ ни рўйхатдан ўтказиш, ҳаво ҳудудини мониторинг қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш Евроосиё иқтисодий иттифоқ ва Халқаро авиация қўмитасини ҳам платформасига айланди
Конференция резолюцияси иштирокчиларнинг фуқаролик учувчисиз ҳаво кемалари тизимлари кўламини тартибга солиш ва ўзаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича тавсияларини ўз ичига олган.