Ҳиндистоннинг “IndiGo”, Польшанинг “LOT Polish Airlines” ва Малайзиянинг “Malindo Airways” авиакомпаниялари Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун руҳсатнома олди
Ўзбекистон Республикаси ва тегишли давлатлар ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан қуйидаги авиаташувчиларга Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатномалари берилди:
Ҳиндистоннинг “IndiGo” авиакомпаниясига Дехли -Тошкент-Дехли йўналишида А-320NEO ва А-321 NEO ҳаво кемаларида;
Польшанинг “LOT Polish Airlines” авиакомпаниясига Варшава- Тошкент-Варшава йўналишида Боинг-737-8MAX ҳаво кемасида;
Малайзиянинг “Malindo Airways” авиакомпаниясига Куала Лумпур - Тошкент-Куала Лумпур йўналишида А-330 ҳаво кемасида.