Халқаро фуқаро авиацияси куни
Ҳурматли ҳамкасблар!
7 декабр бутун дунёда Халқаро фуқаро авиацияси куни сифатида нишонланади. Ушбу байрам фуқаро авиацияси парвозларининг қулайлиги, хавфсизлиги ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлган диспетчерлар, учувчилар, муҳандислар ва бошқа мутахассисларга тегишлидир.
Халқаро фуқаро авиацияси куни 1994 йилдан бошлаб Чикагода фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвентсия имзоланганининг 50 йиллиги шарафига нишонлана бошлади. 1996 йилда эса бу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “7 декабрни Халқаро фуқаро авиацияси куни деб эълон қилиш” резолйуциясида расман таъсис этилган.
Халқаро фуқаро авиацияси кунининг мақсади, халқаро фуқаро авиацияси давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги муҳим роли ва ИCАОнинг давлатларга ҳамкорлик қилиш бутун инсоният манфаатини кўзлаган ҳолда, чинакам жаҳон миқёсидаги тезкор транзит тармоғини яратишда ёрдам беришдаги беқиёс ролини дунё миқёсида тушунишга кўмаклашиш ва чуқурлаштиришдан иборат.
“Ўзавиация” агентлиги Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасининг барча ходимларини Халқаро фуқаро авиацияси куни билан табриклайди!