Грузиянинг «Geo Sky» авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

“Ўзавиация” агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Грузия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим асосида 2024 йил 24 январь куни «Geo Sky» авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига Тбилиси-Тошкент-Тбилиси йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома расмийлаштириб берилди.

Авиакомпания парвозларни Boeing 737-300 русумли ҳаво кемаларида амалга оширади.