Европа фуқаро авиацияси конференцияси (ЭСАС) экспертлари томонидан «Ўзавиация» агентлиги негизида авиация хавфсизлиги масалалари бўйича ўқув семинар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропортларида авиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасида хизмат қилувчи мутахассислари учун Европа фуқаро авиацияси конференясининг (ЭСАС) САСE ИИ лойиҳаси доирасида 2023 йил 26-28 сентябрь кунлари «Ўзавиация» агентлиги томонидан “Авиация хавфсизлигида хавф ҳатарлани баҳолаш илғор амалиёти” мавзуси бўйича семинар ташкилаштирилди ва ўтказилди.
Семинар Эвропа фуқаро авиацияси конференцияси (ЭСАС) тайинланган экспертлар томонидан ўтказилди:
Александр Янков – ЕСАС САСE ИИ лойиҳаси авиация хавфсизлиги бўйича мутахассиси (Париж, Франция);
Алиев Мубариз – Озарбайжон Давлат фуқаро авиацияси агентлигининг Авиация хавфсизлиги бўлим бошлиғи (Баку, Озарбайжон).
САСE ИИ лойиҳаси дойрасида ўтказиладиган ўқув семинарида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг халқаро аэропортларидан Авиация хавфсизлиги хизматлари мутахасисслари таклиф этилган.
Мақсад – аэропортларда авиация хавфсизлиги чораларини амалий амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ходимларни авиация хавфсизлигида глобал таҳдидлардан келиб чиқадиган хавфларни самарали баҳолашга ўргатиш.
САСE ИИ лойиҳасининг ўқув семинари якунида ЭСАС экспертлари томонидан ўқув тестлар ўтказилди ва авиация хавфсизлигида хавфларни баҳолаш соҳасида тайёргарлик ўтканлиги тўғрисида сертификатлар тақдим этилди.