Европа қўшничилик кенгаши - ENC Белгия билан ўтказилган музокаралар
2021 йил 17 июлда “Узавиация” агентлиги директори, Европа қўшничилик кенгаши (ЕҚК) (European Neighbourhood Council - ENC) бошқарувчи директори Самуэль Довери Вестербай ва Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори О. Ҳакимов билан учрашув ўтказилди.
ЕҚК Брюсселда жойлашганини ва Европа Иттифоқининг ташқи ва хавфсизлик сиёсатининг глобал стратегиясини кенгайтириш ва рағбатлантириш сиёсатини мустаҳкамлаш масалалари билан боғлиқ тадқиқотлар олиб борадиган ва лойиҳаларни амалга оширадиган мустақил таҳлил марказ.
Суҳбатдош ЕҚКнинг Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини билдирди ва қўшма тадқиқотлар ўтказиш, хусусан, Ўзбекистон томонидан Европа Иттифоқи билан савдо-сотиқда умумжаҳон преференциялар тизимининг (GSP+) бенефициар мамлакат мақомидан фойдаланиш бўйича мавзуларни таклиф қилди. Бундан ташқари, ЕҚКни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига оид мавзулар ҳам қизиқтиради.
Самуэль Вестербай Ўзбекистонда давлат бошқаруви, ташқи сиёсат, халқаро муносабатлар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини қайд этди. Шу билан бирга, у Ўзбекистон вакилларининг ЕИнинг давлат хизматчилари ва бизнес вакилларини тайёрлаш бўйича махсус дастури доирасида ажратилган ўқув дастурлари ва стипендияларида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Учрашув якунлари бўйича иқтисодий тадқиқот ва ислоҳатлар соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.