Давлат тилининг 33 йиллиги
Транспорт вазирлиги бошчилигида Адиблар хиёбонида талаба ва ёшлар даврасида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вазирлик ва унинг қуйи тизим ташкилотлар қаторида “Ўзавиация” агентлиги вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Тадбирни Транспорт вазирининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Д.Джалалова очиб берди.
Она тилимизнинг ўзига хослиги, бугунги кунда давлат тилининг нуфузи ва мақомини ошириш борасидаги ислоҳотларга тўхталиб, ҳар бир ватан фарзанди ўз она тилини севиши, унинг қадр-қимматини жойига қўйишда фаол иштирок этиши зарурлиги таъкидланди.
Ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳамда Темир йўл транспорти профессор-ўқитувчилари ўз фикр мулоҳозаларини билдирдиб ўтдилар.
Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда энг фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.