Азиз устоз ва мураббийлар! Байрамингиз муборак бўлсин!
«Ўзавиация» агентлиги таълим ва тарбия соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган барча устоз ва мураббийларни байрам билан самимий муборакбод этади!
Сизларнинг сабр-тоқатингиз, меҳр-муҳаббатингиз ва фидойилигингиз туфайли жамиятимизда билимли, ватанпарвар ва маънавий етук ёшлар вояга етмоқда.
Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик ва ишларингизда янги ютуқлар тилаймиз!
Байрамингиз муборак бўлсин, ҳурматли устозлар!