Авиация прокуратураси ва “Ўзавиация” агентлигининг хамкорликдаги ишлари

Бугун 2024 йил 28 феврал куни Тошкент Авиация прокурори Ш.Мамаджанов ва “Ўзавиация” агентлигининг инспекторлар таркиби ўртасида учрашув ўтказилди.

Кун тартибида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, Республикамиз фуқаро авиациясида инцидентларнинг олдини олиш ва профилактика тадбирларини амалга ошириш ҳамда Тошкент авиация прокуратураси Тақдимномаларини кўриб чиқиш масалалари жой олди.

Тошкент авиация прокурори Ш.Мамаджанов томонидан бугунги кунда Республикада авиаташувлар ҳажми ошгани сабабли парвозлар хавфсизлиги масаласи кундан кунга актуаллиги, давлат ташкилотлари ва корхоналарининг назорат қилувчи бўлинмалари томонидан жиддий назорат ўрнатилишини талаб қилиниши зарурлигини, мазкур масала йўловчиларнинг хаёти ва хавфсизлиги билан боғлиқлигини такидлаб ўтилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг парвозлар хавфсизлиги даражасини оширишда икки томонлама хамкорлик тадбирларини амалга оширишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, “Air Arabia” (БАА) авиакомпаниясининг вакили билан, хорижий авиаташувчиларнинг йўловчилар олдидаги мажбуриятларини бажарилиши ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик талабларига ҳамда ИКАО стандарларига сўзсиз риоя қилиниши зарурлиги тўғрисида учрашув бўлиб ўтди.