"Air India" Авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларини амалга ошириш учун рухсатнома олди.

Ўзбекистон Республикаси ва Хиндистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Хиндистон Республикасининг "Air India" авиакомпаниясига 2021 йил 25 июнда 11-К сонли Ўзбекистон Республикасига Дехли-Тошкент- Дехли йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди. Авиакомпания парвозларни Airbus 320-214 ва Airbus 320-251N ҳаво кемаларида амалга оширади.