Қатар Давлат авиация маъмуриятининг Ўзбекистонга ташрифи

   “Ўзавиация” агентлигида, Ўзбекистон Республикаси ва Қатар давлати авиация маъмуриятлари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

   Учрашувда фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, парвозлар хавфсизлигини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

   ИКАО стандартларини тадбиқ этиш борасидаги ҳамкорлик ва малака ошириш масалалари юзасидан ҳам тухталиб ўтилди.