Амир Темур музейига саёҳат
Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Мозийга саёҳат” дастури доирасида вазирлик тизимида фаолият юритаётган «Ўзавиация» агентлиги ходимларининг оила аъзолари билан биргаликда пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейига ташрифи ташкил этилди.
Саёҳат давомида тарихий ашёлар, нодир қўлёзмалар, аждодларимиз ҳаётида муҳим ўрин тутган буюмлар билан яқиндан танишилди.
Қизиқарли бўлган саёҳат, ташриф буюрувчиларда катта таъсурот қолдирди.