Агентлигида Франция фуқаро авиацияси Бош бошқармасининг делегацияси билан учрашув ўтказилди
Бугун, 2022 йилнинг 17 январь куни “Ўзавиация” агентлигида Франция фуқаро авиацияси Бош бошқармасининг делегацияси билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Франция ва Ўзбекистон ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.Учрашув давомида сўнги йилларда мамлакатимиз авиация соҳасини ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар фуқаро авиацияси соҳасининг аэронавигация ва авиация хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.