“9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган “Очиқ эшиклар куни”
Жорий йилнинг 4 декабрь куни «Ўзавиация» агентлиги директори ўринбосари раислигида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида
“9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Аксилкоррупция ойлиги” доирасида “Коррупциясиз ҳаёт сари” мавзусига бағишланган “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш бўлими бош мутахассиси Н. Комилов ва «Ўзавиация» агентлиги коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассис О. Пўлатов Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ҳамда “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-мохиятини презентация материаллари ёрдамида батафсил тушунтирдилар. Бунда қонунчилик талабларини бажармаганлик учун маъмурий ва жиноий жазо чоралари белгиланганлиги ҳақида ҳам эслатиб ўтдилар.
Тадбир якунида мавзуга оид бир қатор фикр мулоҳазалар билан алмашилиб, ўзаро
савол-жавоблар ўтказилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.