21 октябрь – Ўзбекистон тилига Давлат тили мақоми берилган кун!
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида 21 октябрь – Ўзбекистон тилига Давлат тили мақоми берилган куннинг 34 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Агентлик раҳбарининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси R.Gulyamov, касаба уюшмаси раҳбари N.Yugay ва Ёшлар етакчиси L.Shorasulova иштирок этдилар.
Тадбир давомида агентлик раҳбарининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси R.Gulyamov томонидан давлат тилида иш юритишда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Тадбир давомида ходимларни имло хатоларини камайтириш мақсадида “Миллатимнинг ғурурисан, она тилим” мавзусида оммавий диктант ўтказилди ҳамда Ўзбек тили тарихи юзасидан викториналар ўтказилди.
Тадбир якунида иштирок этган барча ходимлар Агентликнинг бошланғич касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалар билан рағбатлантирилдилар.