18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрь куни қабул қилинган бўлиб, мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва миллий давлат рамзларининг муҳим унсури сифатида эъзозланади. Давлат байроғи Ўзбекистон халқининг тарихий мероси, тинчликсеварлик анъаналари, юрт равнақи ва келажакка бўлган ишончини ифодалайди.
Ўзавиация агентлиги директори Т. А. Назаров томонидан таъкидланганидек, Давлат байроғи — бу шунчаки рамз эмас, балки ҳар бир фуқаронинг юрагида яшайдиган Ватанга муҳаббат, садоқат ва бирлик тимсолидир. Шунинг учун ҳам бу сана бизни юрт равнақи йўлида масъулиятли бўлишга, фидойилик билан хизмат қилишга чорлайди.
