Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ходимлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида тушунтириш ишларини олиб бориш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича навбатдаги семинар бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг барча ходимлари иштирок этдилар. Семинарга Фуқаро авиацияси агентлиги директори Т. Назаров раислик қилди.
«Ўзавиация» агентлиги коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси О. Пўлатов ҳамда бош юрисконсульт Ш. Бурхоновлар йиғилиш иштирокчиларига Фуқаро авиацияси агентлигида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида мазкур семинарга таклиф этилган марифат тарғиботчиси жамияти аъзоси, сиёсий шархловчи, ҳалқаро ANTIQUE WORLD илмий академиясининг академиги, доктор, профессор ва «Шуҳрат» медали сохиби Қ. Каримбеков коррупция тушунчаси, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида олдини олиш, аниқлаш ва чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда қонуний жазо муқаррарлиги принципи тўғрисида презентация материаллари ёрдамида батафсил тушунтириб ўтди.