“УАТ” АК ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилот сертификатининг амал қилиш муддатни узайтириш
Боэинг 737 самолётларига техник хизмат кўрсатиш учун тушган буюртма муносабати билан, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилот ЎзР АҚ-145ТХК.8- сонлй сертификатининг тасдиқланган фаолиятини кенгайтириш учун, 2019 йилнинг 19 июндан 27 июнни ҳам қўшиб икки кун муддатга “УАТ” АК ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотида инспекция текшируви ўтказилди. Инспекция текшируви натижалари бўйича, “УАТ” АК ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013й. 354-сонли тасдиқланган қарори “Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлар бериш тартиби тўгърисидаги Низом” талабларига мувофиқлиги аниқланди. “УАТ” АК ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилот ЎзР АҚ-145ТХК.8-сонлй сертификатининг тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхатига Боэинг 737-300/400/500 (CФМ56) ва Боэинг 737-600/700/800/900 (CФМ56) самолётларига тезкор ҳамда ҳажмий техник хизмат кўрсатиш деган қўшимча киритилган.